СПОРТ ХАБАРЛАР

Нодирбек Абдусатторов “Norway Chess” турнирининг блиц йўналишида 1-ўринни эгаллади

Нодирбек Абдусатторов нуфузли Norway Chess-2023  турнирининг блитс-саралашида биринчи ўринни қўлга киритди.

Кеча, 29 май куни асосий турнирдаги ўринлар ва жуфтликларни аниқлаб олиш мақсадида блитс-саралаш турнири ўтказилди. Ушбу турнирда 18 ёшли ўзбек гроссмейстери Нодирбек Абдусатторов 1-ўринни қўлга киритди.

Дунёнинг TOP-10 даги энг кучли шахматчилари, жумладан Магнус Карлсен, Ҳикару Накамура, Алиризо Фирузжа, Аниш Гири, Фабиано Каруана, Уэсли Со ва яна бошқа кучли гроссмейстерлар қатнашаётган йирик турнир бугундан старт олади. Абдусатторов асосий турнир давомида 1-рақам остида қатнашиб, оқ доналарда кўпроқ ўйнайди ва Аниш Гири билан куч синашади.

Шунингдек, у блитс рейтингини 2700 дан ошириб олди. Шундай қилиб Нодирбек классик, рапид ва блитс йўналишларнинг барчасида 2700+ рейтингга эга бўлди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan