Туркия миллий партияси раҳбари Девлет Баҳчели давлат тўнтаришига уриниш эҳтимоли ҳақида огоҳлантиргач, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон разведка ва Адлия вазирлиги раҳбарлари билан фавқулодда йиғилиш ўтказди, деб ёзди Sabah.

Бир кун аввал Анқара Бош прокуратураси пойтахт департаментининг уч нафар полициячига нисбатан Айҳан Бора Каплан жиноий ташкилотига алоқадорлиги юзасидан тергов бошлади. Уларнинг уйлари тинтув қилинди.
Эрдўғоннинг иттифоқчиси Баҳчелининг айтишича, фитна бўлиши мумкин, бир неча полициячининг ишдан олиниши ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Баҳчели, мамлакатда тўнтарув ташаббусининг такрорланиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.