ДУНЁ

Ўзбекистон разведкачилари Покистонда ўтказилган халқаро мусобақада рекорд натижа билан ғолиб бўлишди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги терма жамоаси Покистонда 1 мартдан бошланган V Халқаро “Жамоа руҳи” мусобақасида иштирок этди.

Мусобақа Покистон Қуролли Кучларига қарашли 22-армия корпуси Терроризмга қарши курашиш миллий ўқув маркази (Пабби ш.) базасида ўтказилди.

Унда 9 та давлатдан Марокаш, Иордания, Кения, Саудия Арабистони, Туркия, Шри-Ланка, Непал ва Ўзбекистон Республикаси, шунингдек Покистон Ислом Республикасидан 8 та разведка гуруҳлари, жами 16 та разведка жамоалари ўзаро беллашишди.

Мусобақа жараёнини Тожикистон, Қозоғистон, Баҳрайн ва Хитой ҳарбийлари кузатиб борди.
Мусобақа якуни бўйича:

?1-ўрин – Ўзбекистон жамоаси (2 850 балл);

?2-ўрин – Марокаш жамоаси (1 860 балл);

?3-ўрин – Шри-Ланка (2 010 балл) ва Саудия Арабистони (1 900 балл).

Ўзбекистон жамоаси олтин медал билан тақдирланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan