Kun: 15.05.2024

Россия 2025 йилдан бошлаб бакалавр даражасидан воз кечади

Россияда олий таълимнинг янги тизимида «бакалавр» тушунчаси чиқариб ташланади, деди Фан ва олий таълим вазири Валерий Фалков. “2025 йилдан бошлаб жорий қилинадиган олий таълим тизимимизда «бакалавр» тушунчаси бўлмайди. Бу олий таълим ва ихтисослаштирилган олий таълим бўлади», – дея Фалковнинг сўзларидан иқтибос келтиради…

Афғонистонда “Толибон” ҳарбий вертолёти қулаб тушди

Афғонистоннинг Ғур вилоятида “Толибон” ҳаракатининг ҳарбий вертолёти қулаб тушди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.  “Толибон” Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Иноятуллоҳ Хоразмийга кўра, вертолёт техник асоратлар туфайли фавқулодда қўниш вақтида қулаган. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 12 киши жароҳатланган….

Ўзбекистонда жазони ижро этиш муассасалари ички қоидаларига ўзгартириш киритилади

Ички ишлар вазирлиги “Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб-қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги идоралараро буйруқ лойиҳасини муҳокамага қўйди. Ҳужжат лойиҳаси билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг сайлов жараёнида иштирок этишга бўлган ҳуқуқи…

Диний экстремистик ғояларини тарқатган шахс 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди

ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси томонидан «Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий» диний экстремистик оқимининг фаол аъзоси бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Олий суд Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари маълум қилди. Олтиариқ туманида яшовчи Абдумутал Абдураҳимов Россия Федерациясида ишлаб юрган вақтида ислом динига қизиқиши…

Икки алпинист Эверестда ғойиб бўлди

Мўғул алпинистлари Эверест чўққисида бедарак йўқолди, деб хабар бермоқда CentralAsia. Алпинистлар Пурэвсурэн Лхагвжаргал ва Пүрэвсүрэн Лхагважав қўшимча кислород ишлатмасдан чўққига чиқишга ҳаракат қилишган. Спортчилар 8000 метр баландликка кўтарилгач, улар билан алоқа узилган. Улар билан икки кундан бери алоқа ўрнатишнинг имкони…

Италияда катта миқдорда наркотиклар юкланган сувости кемаси қўлга олинди

Италия карабинери халқаро наркотрафик тармоғини йўқ қилиш доирасида наркотикларни ташишда фойдаланиладиган масофадан бошқариладиган сувости кемасини қўлга олди. Бу ҳақда Le Figaro газетаси хабар бермоқда. Газетанинг ёзишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари сувости кемасини Турин шаҳридаги автомобиль ювиш шохобчалари эгаларининг фаолиятини текшириш чоғида аниқлаган,…

Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

Кеча Сурхондарё вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг 2024-йил I ярим йиллик иш режасига асосан навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ҳудудий Кенгаш аъзолари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Коррупцияга қарши курашиш…

Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли туфайли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди

Туркия миллий партияси раҳбари Девлет Баҳчели давлат тўнтаришига уриниш эҳтимоли ҳақида огоҳлантиргач, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон разведка ва Адлия вазирлиги раҳбарлари билан фавқулодда йиғилиш ўтказди, деб ёзди Sabah. Бир кун аввал Анқара Бош прокуратураси пойтахт департаментининг уч нафар полициячига…

ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда момақалдироқли ёмғир ёғиши, ҳароратнинг +13 даражагача пасайиши кутилмоқда

Ўзгидромет яқин кунларда ўзбекистонликларни об-ҳавонинг ёмонлашишидан огоҳлантирди. UzNews.uzЎзгидрометнинг хабар беришича, 16 май, пайшанба куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади. Баъзида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси +18…+20 даражагача, кундузи +24…+26 даражагача бўлади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё, Бухоро,…

Мутахассис: она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайди

Она сути — гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд. Шу боис халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача истисносиз кўкрак сути билан парваришлашни муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар жамият саломатлигини сақлашдаги муҳим вазифа…