TA'LIM ТИББИЁТ

Тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси хорижий ОТМларда ўқитилади

Қарорга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан:

➖тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий ОТМлар ва марказларда ўқитилади;

➖тиббиёт ОТМларининг битирувчи курс талабаларида оилавий шифокор учун талаб этиладиган клиник кўникмаларни шакллантириш мақсадида кўп тармоқли тиббиёт ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган интернатура ташкил этилади;

➖Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади; 

➖тиббиёт йўналишидаги ОТМ талабаларининг билимлари икки босқичли баҳолаш тизими асосида баҳоланади. 

Қуйидаги магистрлик йўналишлари жорий этилади ҳамда ҳар йили камида 150 нафар мутахассисларни давлат буюртмаси асосида тайёрлаш чоралари кўрилади: 

– “Жамоат саломатлигини ташкил этиш ва бошқариш ”(Public Health and Healthcare Management); 

– “Жамоат саломатлиги: эпидемиология ва маълумотлар таҳлили ”(Public Health: Epidemiology and data science/data analytics); 

– “Жамоат саломатлиги: овқатланиш ”(Public Health: Nutrition); 

– “Профилактик тиббиёт” (Preventive Medicine);

– “Жисмоний фаоллик ва реабилитация” (Physical Activity and Rehabilitation).

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan