TA'LIM СПОРТ

Ёшлар билан очиқ мулоқот бўлди

Бугун Сариосиё туманида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Сурхондарё вилояти бошқармаси ташаббуси билан ёшлар фестивали, қатор маданий, маърифий ва спорт тадбирлари ташкил этилди.

Тадбир жараёнида Департаментнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Ш.Зокиров ҳамда Сариосиё тумани ҳокими А.Донаевнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти ташкил этилди. Унда жиноятчиликнинг олдини олиш мавзусида маърузалар қилинди. Ёшларнинг қизиқишлари, улар дуч келаётган муаммолар ҳақида фикр мулоҳазалар билдирилди.

Фестивал доирасида ўғил қизларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 10 нафар ёшларга тикув машинаси, 4 нафарига компютер жамланмаси, 8 нафар ёшларга электро печ ва яна 8 нафар ёшларга мотокультиватор топширилди. Улар энди ўз қизиққан йўналишларида тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш имкониятига эга бўлдилар.

Тадбирда Сариосиё тумани ихтисослаштирилган мактаб интернатида дарс жараёнлари ҳам кузатилди. Ўқувчи ёшлар билан суҳбатлар ўтказилди. Фестивал оирасидаги спорт беллашувларида ҳам сариосиёлик ёшлар фаоллик кўрсатдилар.

Жумладан, мини футбол баҳслари муросасиз кечди. Уларда “Шаҳриобод” маҳалласи жамоаси биринчи, “Ниҳолзор”лик спортчилар иккинчи, “Нуробод” маҳалласи ёшлари учинчи ўринни эгалладилар.

Шахмат ва шашка мусобақаларида ҳам совриндорлар номи аниқланди. Ғолиблар фестивал ташкилотчилари томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ҳарбийлар иштирокидаги тадбирлар ҳам юқори савияда ўтди. Айниқса, ҳарбий техник воситалар, қуроллар ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Ҳарбий қисм ва мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вакиллари Миллий Армиямизнинг куч-қудрати ҳақида ўғил қизларга батафсил тушунча бердилар.

Фестивал доирасидаги қизиқарли тадбирларга 1000 нафарга яқин сариосиёлик ёшлар қамраб олинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan