СПОРТ

“Осиё болалари” ўйинларининг илк медали қўлга киритилди

Бугун, 29 июлдан Владивостокда бошланган VII “Осиё болалари” ўйинларининг расмий мусобақаларига старт берилди.

Қувончлиси, эрталабки мусобақалар дастуридан ўрин олган сузиш баҳсларида ҳамюртимиз Асадбек Абдумаликов Ўзбекистон спорт жамоаси ҳисобига дастлабки кумуш медални тақдим.

Асадбек Абдумаликов 200 метрга баттерфляй усулда сузишда эришди. У рақиблари орасида белгиланган масофани иккинчи бўлиб босиб ўтди ва Осиё болалари ўйинларининг  кумуш медалини қўлга киритди.
Мазкур йўналишда Асадбек 2:07.94 натижа қайд этган бўлса, олтин медалга эга чиққан Сибирь федерал округи спортчиси Темофей Зинченко 2:06.53 кўрсаткичга эришди. 3-ўрин соҳиби бўлган Урал федерал округи спортчиси Глеб Корчагин 2:13.56 вақтда марра чизиғига етиб келди.

Давом этаётган сузиш мусобақаларининг бир қатор йўналишларида совринли ўринлар учун курашлар давом этмоқда. 100 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида Диёр Хўжаев ва Зиёдулла Орифхўжаев ўғил болалар ўртасида, Осиёхон Реджабова ҳамда Махдия Мухторова қизлар ўртасида, 800 метрга эркин усулда сузишда Ирода Бекмуродова, шунингдек, қизлардан Паризод Абдукаримова, Ульяна Назмуддинова, Нозимахон Исмоилова, Ульяна Назмуддинова, ўғил болалардан Хондамир Пўлатов, Далер Суфянов, Диёр Хўжаевлар белгиланган йўналишларда баҳсларни олиб бормоқда. 
Осиё болалари ўйинларининг дастлабки ғолибининг номи ҳам сузиш мусобақаларида эълон қилинди. Бундай бахтга 100 метр масофага сузиш мусобақаларида Сибирь федерал округи вакили Кирилл Василовский мушарраф бўлди. 
Бугун кун мобайнида шунингдек, соҳил волейболи, стол тенниси, бадиий гимнастика, баскетбол 3х3 спорт турларида саралаш мусобақалари ўтказилса, сузиш спорт турида ўғил ва қиз болалар 8 та йўналишда медаллар учун баҳсларни ўтказишади.

Мусобақа дастуридан ўрин олган баскетбол 3х3 ўйинлари учун ташланган қуръа натижаларига кўра, ҳамюртларимиз бугун, 29 июль куни бир қатор учрашувларда қатнашади. Жумладан, Умида Усмонова, Рухшона Ҳасанбоева, Дилноз Мамбетназарова ва Ўғилой Иброҳимжоновадан иборат қизлар жамоамиз Саха Республикаси вакилалари билан куннинг биринчи яримида рўбарў келса, куннинг иккинчи ярмида Сибирь Федерал округи вакиллари билан куч синашади.
Энвер Усмонов мураббийлигидаги ўғил болалар жамоаси эса илк баҳсни бугун Узоқ шарқ федерал округига қарши ўтказса,  кечги пайти Урал федерал округи жамоаси билан ўйнайди. Ўзбекистон ўғил болалар жамоаси истеъдодли спортчи ёшларимиз Зухриддин Ураимжонов, Шароф Шакаров, Абубакир Камолов ҳамда Фаррух Собировдан иборат таркиб билан беллашувларда қатнашади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan