СПОРТ

Шоҳасан Мирзаматовнинг навбатдаги жанги санаси аниқ бўлди

Ярим ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик аралаш якка кураш жангчиси Шоҳасан Мирзаматовнинг навбатдаги жанги шу йил 10 март куни ўтказилади. Бу ҳақда Мирзаматов жанг қиладиган лига матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Мирзаматов Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказиладиган Octagon 56 турнирида иштирок этади. Ҳозирча 33 ёшли спортчига ким рақиблик қилиши номаълум.

Қайд этиш жоиз, Octagon 56 мусобақаси дастлаб Ўзбекистонда ўтказилиши кутилаётганди, бироқ номаълум сабабларга кўра турнирга Қозоғистон мезбонлик қиладиган бўлди.

Маълумот учун, Шоҳасан Мирзаматов шу вақтга қадар MMA’да 14 та жанг ўтказиб, жангларнинг 11 тасида ғалаба қозонган, 3 та баҳсда эса имкониятни бой берган. У охирги жангини ўтган йили октябрь ойида Остагон 51 турнири доирасида бразилиялик Нильсон Гомесга қарши ўтказиб, ғалаба қозонган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan