СПОРТ

Сурхондарёда “Вилоят прокурори кубоги” мусобақасининг  туман  босқичи бўлиб ўтди

Денов тадбиркорлик ва педагогика институти спорт залида “Умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида спортнинг волейбол спорт тури бўйича Сурхондарё вилояти прокурори кубоги” мусобақаларининг  туман  босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақаларда тумандаги 98 та умум таълим мактабларидан секторлар кесимида ўтказилган баҳсларда деярли барча умумий ўрта таълим мактаблари жамоалари фаол иштирок этиб, 26, 28, 38 ва 58-мактаб жамоалари туман босқичига чиқишди.

Мусобақалар якуний натижаларига кўра,
1-ўринни 26-мактаб жамоаси,
2-ўринни 58-мактаб жамоаси,
3-ўринни 38-мактаб жамоаси эгаллади.

Туман босқичида ғолиб бўлган 26-мактаб жамоаси мусобақанинг вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Шу билан бирга, фахрли ўринларни эгаллаган жамоалар муносиб тақдирланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan