СПОРТ

“Барса”га қарши ўйин олдидан “Реал” мухлисларига хушхабар

20 март куни “Реал” ўз майдонида ашаддий рақиби – “Барселона”ни қабул қилади. Яқинда мадридликлар тўпурари ва етакчиси Карим Бенземада жароҳат аниқланган эди.

“Marca” нашрининг хабар беришича, Каримнинг бўлажак учрашувда иштирок этиши учун имконият пайдо бўлди. Франциялик тўпурар ҳали умумий гуруҳ машғулотларига қўшилмаган бўлса-да, спортзалда индивидуал тарзда шуғулла бошлади. Бу ижобий томонга ўзгариш сифатида баҳоланмоқда.

Энди Карим Бензема такрорий тиббий кўрикдан ўтказилади ва айнан мана шу текширув унинг “Барселона”га қарши ўйнаши ёки баҳсни ўтказиб юборишини аниқлаб беради.

Тажрибали ҳужумчи жорий мавсумда барча турнирларда 34 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 32 марта ишғол қилди ва жамоадошларига 13 та голли пас узатди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan