TA'LIM

Энди китоб ўқиб совғасига электромобиль ютиб олиш мумкин!

«Ёш китобхон» танлови ғолиблари учун Президент совғаси – электромобил бериладиган бўлди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев жумладан, шунай дейди:

«Ёш китобхон» танлови йилдан йилга китобхонларимиз учун кенг имкониятлар тақдим этаётганини маълум қиламиз. Эндиликда, барча адабиётларни сиз нафақат электрон шаклда ўқишингиз балки «Mutolaa» иловаси (Play Market / App Store) орқали аудиошаклда ҳам тинглашингиз мумкин. Финал ғолибларига эса Президент совғаси электромобил насиб қилади».

Танловда иштирок этишни истаган ёш китобхонлар @yoshkitobxon_bot телеграм боти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan