TA'LIM

Ўқишни давлат ОТМга кўчиришда янги тартиб жорий этилади

✅ Қарорга кўра, талабалар ўқишини давлат ОТМга кўчириш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилади:

?хорижий мамлакатлардаги (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан давлат ОТМларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда:

➖талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади;

➖имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари ҳар йили 15 июлгача Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида ОТМ бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда ДТМ расмий веб-сайтида эълон қилинади;

➖ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;

➖тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари ДТМ ҳамда тегишли ОТМнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

? Хорижий мамлакатлардаги олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

☑️ Давлат ОТМнинг биридан бошқасига талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:

?талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;

?давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида;

?талабалар ўқишини республикадаги хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат ОТМнинг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади;

?спорт мусобақалари ғолиби сифатида имтиёз билан ОТМга давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган ҳамда кундузги таълим шаклида ўқиётган талабалар ўқишини сиртқи таълим шаклидаги мос ва турдош таълим йўналишига (сиртқи таълим шакли мавжуд бўлган тақдирда) давлат гранти асосида кўчириши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan