ДУНЁ

Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди

Исроил мудофаа вазири Йоав Галант америкалик ҳамкасби Ллойд Остин билан телефон суҳбатида яҳудий давлати расмийларининг Эрон ҳужумига жавоб беришдан бошқа чораси йўқлигини айтди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Axios хабар берди.

Фото: Politico

Маълум қилинишича, Йоав Галант ўз ҳамкасбига Исроил ҳудудига учирилган баллистик ракеталарга жавоб бермасдан туролмаслигини айтган. Шунингдек, у яҳудий давлати Исроил Суриядаги нишонларга ҳар сафар зарба берганида Эрон тўғридан тўғри ҳужум билан жавоб қайтарадиган вазиятга рози эмаслигини таъкидлаган.

Исроил армиясининг даъво қилишича, 14 апрель куни мамлакатга яқинлашаётган ракета ва дронларнинг 99 фоизи Arrow узоқ масофали ракетага қарши мудофаа тизими ва қирувчи самолётлар томонидан йўқ қилинган. Эрон ҳарбий штаб-квартираси ҳужумни “муваффақиятлироқ” деб атаган ва жавоб ҳужуми бўлган тақдирда “каттароқ куч билан” зарба беришни ваъда қилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan