СПОРТ

«Насаф» гуруҳнинг энг қимматбаҳо жамоасига қарши

ОЧЛ плей-офф ўтиш баҳсида «Банияс»ни мағлуб этган ҳолда «E» гуруҳидан жой олган Қарши клуби ўйинларини Даммамдаги «Prince Mohamed Bin Fahd stadium» ўйингоҳида ўтказади. «Насаф» ўз квартетида Қатарнинг «Ас-Садд», Саудия Арабистонининг «Ал-Файсали» ҳамда Иорданиянинг «Ал-Виҳдат» клублари билан гуруҳдан чиқиш учун курашади.

«Насаф»нинг рақиблари кимлар?

Шубҳасиз, гуруҳ фаворити сифатида «Ас-Садд» эътироф этилмоқда. Хави бу клубни тарк этган бўлишига қарамай, доҳаликлар Қатарда пешқадамликни ҳеч кимга бермай келмоқда. Испаниялик Санти Касорла, жазоирлик Боғдод Бунеджаҳ, ганалик Андре Айю, қатарлик Ҳассан Ал-Ҳайдос етакчилигидаги «Ас-Садд» 24 млн евро трансфер нархи билан «E» гуруҳининг энг қимматбаҳо таркибга эга жамоаси бўлиб турибди. Хавининг ўринбосари сифатида таклиф этилган испаниялик мутахассис Хавьер Гарсия бошчилигидаги жамоа Рўзиқул Бердиев шогирдларининг илк турдаги рақиби бўлади.

Таркибнинг трансфер қиймати борасида «Ал-Файсали» 15 миллион евро баҳоси билан гуруҳда 2-ўринда бўлса, «Насаф» футболчиларининг жами 7,85 миллион евро трансфер баҳоси билан 3-поғонада, «Ал-Виҳдат» эса бу борада 4-ўринда қайд этилган – 4,61 млн евро.

«Насаф» жой олган «E» гуруҳидаги ўйинлар тақвими:

1-тур. 8 апрель

22:15. «Ас-Садд» – «Насаф»

01:15. «Ал-Виҳдат» – «Ал-Файсали» (Тошкент вақти билан 9 апрелга ўтган бўлади)

2-тур. 11 апрель

22:15. «Насаф» – «Ал-Виҳдат»

01:15. «Ал-Файсали» – «Ас-Садд»

3-тур. 15 апрель

22:15. «Ас-Садд» – «Ал-Виҳдат»

01:15. «Насаф» – «Ал-Файсали»

4-тур. 19 апрель

22:15. «Ал-Виҳдат» – «Ас-Садд»

01:15. «Ал-Файсали» – «Насаф»

5-тур. 23 апрель

22:15. «Насаф» – «Ас-Садд»

01:15. «Ал-Файсали» – «Ал-Виҳдат»

6-тур. 27 апрель

22:15. «Ал-Виҳдат» – «Насаф»

01:15. «Ас-Садд» – «Ал-Файсали».

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan