СПОРТ

Ўзбекистон У-19 устози Тимур Кападзе қуръадан сўнг нималар деди?

Ўзбекистон У-19 устози Тимур Кападзе қуръадан сўнг нималар деди?

У-19 Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлари Индонезия, Камбоджа ва Эрон жамоалари билан биргаликда «A» гуруҳидан жой олди.

 

 

Мазкур маросимдан сўнг, У-19 Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе қуръа натижалари бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

 

 

«Эронга қарши очилиш учрашув қизиқарли бўлади, деб ўйлайман. Яхши гуруҳ бўлди. Икки кучли ва икки кучсизроқ жамоа. Индонезия ва Камбоджанинг нимага қодирлигини ҳали билмаймиз. Уларни энди ўрганиб чиқамиз. Эронни эса биламиз: уларнинг ҳар қандай ёшдаги жамоалари жисмоний жиҳатдан кучли бўлган.

 

 

«Б» гуруҳи эса кучли жамоалардан тузилди. Жанубий Корея, Япония, Ироқ ва Баҳрайн ўртасидаги ўйинлар мухлислар учун қизиқ бўлади.

 

 

Aсосий мақсадимиз ўз гуруҳимизда биринчи ўринни олиб, нариги гуруҳдан кимга тўғри келишимиздан қатъий назар, чорак финал баҳсига тайёргарлик кўрамиз.

 

 

Aсосийси мусобақани ўз уйимизда ўтказяпмиз. Aгар карантин бўлмаганида қуръа ташлаш маросими Тошкентда чиройли ўтказилган бўлар эди. Юртимизда ўтадиган мусобақада мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ёрдамида, насиб қилса, олдимизга қўйилган мақсадга эришамиз», – деди Кападзе.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan