СПОРТ

Расман: «Сурхон» – «Қўқон-1912» учрашуви Қўқон шаҳрига кўчирилди!

Сурхондарё вилоятидаги эпидемиологик вазият ва коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида, жорий йилнинг 16 июнь санасидан Термиз шаҳрига кириш-чиқиш тўхтатилди ва карантин чоралари кучайтирилди. Шунингдек, Термиз шаҳри Республикамизнинг «қизил» ҳудудига айланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Сурхон» футбол клуби ЎзПФЛга ушбу ўйинни кўчириш бўйича ёзма равишда мурожаат қилди. Ўзбекистон Профессионал лигаси вилоятдаги вазиятдан келиб чиқиб, 2020 йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган «Сурхон» – «Қўқон-1912» учрашувини Қўқон шаҳрига кўчирди.

Иккинчи давра доирасидаги «Қўқон-1912» – «Сурхон» учрашуви эса Термиз шаҳрига кўчирилди!

Манба: «Сурхон» ПФК матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan