СПОРТ

Месси Instagram’да 500 миллионлик “довон”дан ўтган иккинчи одамга айланди

Аргентиналик футболчи Лионель Месси Instagram’да 500 миллиондан ортиқ обуначига эга бўлган иккинчи шахсга айланди.

Илгари бу кўрсаткичга фақат португалиялик Криштиану Роналду эришган эди. Ҳозирда “Ал-Наср” форвардининг саҳифасини 622 миллиондан ортиқ фойдаланувчи кузатиб боради.

Instagram’даги энг машҳур юлдузлар рўйхатида Мессидан кейин Селена Гомес (429 миллион), Кайли Женнер (400) ва Дуэйн Жонсон (396) бормоқда.

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси машҳурлигининг ошиши ЖЧ-2022’даги ғалаба билан боғлиқ. У ижтимоий тармоқ тарихида энг кўп қизиқиш уйғотган бешта постдан учтасининг эгаси ҳисобланади.

Маълумот учун, Месси кузатувчиларининг 72 фоизи эркаклар, 85 фоизи 34 ёшгача бўлганлар ҳисобланади. Мессининг Instagram аудиториясининг 12 фоизи бразилиялик, 8,1 фоизи ҳиндистонлик ва 6,5 фоизи аргентиналиклар саналади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan