СПОРТ

Игорь Сергеев учун Осиё кубоги якунланди

Осиё кубоги 3-туридан ўрин олган Австралия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг иккинчи бўлимида ҳужумчи Игор Сергеев жароҳат олиб майдонни тарк этди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати футболчининг жароҳати бўйича маълумот берди.

Манбага кўра, тиббий штаб томонидан зарур текширувлар ўтказилган ва Сергеевнинг ўнг тиззасидан жиддий жароҳат олгани аниқланган.

Шундай қилиб, Сегеев турнирдаги иштирокини якунлади. Яқин вақт ичида жарроҳлик операциясини ўтказиши кераклиги аниқланди.

“ЎФА ҳамда футбол жамоатчилиги номидан Игорга Осиё кубогидаги ёрқин ўйини учун миннатдорчилик билдириб, саломатлик тилаймиз”, дейилади манба хабарида.

Маълумот учун, Игор Сергеев Осиё кубогининг 2-тури доирасида Ҳиндистонга қарши баҳсда гол уриб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ғалабасига ўз ҳиссасини қўшганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan