СИЁСАТ

Эртага Эрон раҳбари икки марта қолдирилган Туркия сафарига отланади

Эрон Президенти Иброҳим Раисий эртага, 24 январь куни расмий ташриф билан Туркияга учади. Бу ҳақда турк дипломатиясига таяниб, IRNA нашри хабар бермоқда.

Эрон Президентининг Анқарага ташрифи Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг расмий таклифига биноан бўлиб ўтади.

Ташриф чоғида Туркия ва Эрон Президентлари Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш йўлидаги қадамлар ҳамда минтақага гуманитар ёрдам етказиш борасидаги саъй-ҳаракатларни муҳокама қилади.

Раисий Эрон ва Туркия ишбилармон доиралари вакиллари ва эронлик муҳожирлар билан ҳам учрашишни режалаштирган.

Шунингдек, Президентлар иштирокида Олий даражадаги ҳамкорлик кенгашининг 8-йиғилиши бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Музокаралар якунида расмийлар қўшма матбуот анжуманида нутқ сўзлайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan