Покистон собиқ бош вазири 10 йилга қамалди
Покистон суди бугун, 30 январь куни собиқ бош вазир Имрон Хонни давлат сирларини ошкор қилишда айблаб, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди. Айблов хулосасига кўра, Хон Покистоннинг Вашингтондаги элчиси ҳукуматга юборган махфий телеграмма мазмунини ошкор қилган….
АҚШдаги сайлов дунёнинг келажакдаги ривожланиш йўлини белгилайди – Кисида
Япония Бош вазири Фумио Кисида 2024 йилда АҚШнинг навбатдаги президентининг сайланиши дунёнинг келажакдаги тараққиёт йўналишини белгилаб берувчи асосий омиллардан бири бўлишини айтди. Бу ҳақда у бугун, 30 январь куни мамлакат парламенти қуйи палатаси ялпи мажлисида сўз очди. “Халқаро ҳамжамиятдаги вазият…
Садир Жапаров яна президентликка номзодини қўяди
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров навбатдаги сайловларда иккинчи муддатга ўз номзодини қўйиш ниятида. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Аскат Алагозов маълум қилди. “Мамлакатимиз учун стратегик аҳамиятга эга бўлган узоқ муддатли халқаро лойиҳалар йўлга қўйилаётгани ва режалаштирилаётганини инобатга олсак, Садир Жапаровнинг иккинчи муддатга…
Қашқадарёда яна бир блогер 5 йилга қамалди
29 январь куни жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Нишон тумани судида Абдулҳаким Абжалиловга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти судлари хабар берди. Унга кўра, Абдулҳаким Абжалилов Жиноят кодексининг…
Ўзбекистонлик дзюдочилар нуфузли турнирда иккинчи бўлди
Португалиянинг Одивелаш шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича йилнинг илк Гран-При турнири якунланди. Мусобақада қатнашган ўзбекистонлик дзюдочилар 3 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади. Эркаклардан -60 кг вазнда Дилшод Баратов олтин, аёллардан -52 кг да Диёра Келдиёрова олтин ва -70…
Ўзбекистонда пенсия миқдори, мурожаат ва иш стажини белгилаш бўйича ўзгариш бўлиши мумкин
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси Ишчи гуруҳ мажлисида айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Маълум қилинишича, қонун билан «Ижара тўғрисида»ги қонунга ижарачининг ногирон бўлиб…
Ғазодаги мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
Исроил армияси Ғазо секторида юзлаб фаластинликлар бошпана олаётган БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) мактабига ҳужум қилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Исроил танклари Ғазо шаҳри марказининг Римал ҳудудидаги UNRWA мактабини ўққа тутган. “Аш-Шифа” шифохонаси вакилларининг…
Сирдарёда сифатсиз бензин сотаётган “заправка” аниқланди
Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида сифатсиз ёнилғи сотилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди. Департаментнинг Мирзаобод тумани бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг “I.P.” МЧЖга қарашли АЁҚШда ўтказилган текширув ҳужжатлари ўрганилганда,…
Франция ҳам фаластинлик қочқинларни қўллаб-қувватлашни тўхтатди
Франция Ўзбекистон 1,5 миллион АҚШ доллари ажратган БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA)ни молиялаштиришни вақтинча тўхтатди. Бунга сабаб қилиб, агентлик ходимлари ҲАМАСнинг Исроил шаҳарларига ҳужумида иштирок этгани кўрсатилган. Бу ҳақда Франция Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. “Франция 2024 йилнинг биринчи ярмида…
Гутерриш Ғарб давлатларини инсофга чақирди
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш бўйича Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA)ни молиялаштиришни тўхтатган давлатларни ўз қарорларини қайта кўриб чиқишга чақирди. Бу ҳақда БМТ матбуот хизмати хабар берди. Гутерришнинг қайд этишича, БМТ 7 октябрь куни Исроил жанубида содир…