Шахматнинг рапид йўналиши бўйича нуфузли «Aimchess Rapid» онлайн турнири ҳал қилувчи палласига кирди.
Кеча ярим финал учрашувида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов АҚШ вакили Левон Аронянни 2,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Иккинчи ярим финалда жаҳон чемпиони Магнус Карлсен америкалик Фабиано Каруанани 2,5:1,5 ҳисобида доғда қолдирди.
Энди бош соврин учун Нодирбек Абдусатторов ва Магнус Карлсен ўзаро ҳисоб-китоб қилишади.
Онлайн турнир 1 дивизионида ғолиб шахматчи $ 30 минг, 2-ўрин соҳиби $ 20 минг миқдоридаги мукофотга эга бўлади.