ДУНЁ

Эрдоған ғалла билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг айтишича Анқара якунига етаётган дон келишувини узайтириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Унинг таъкидлашича, Россия давлати раҳбари Владимир Путин озиқ-овқат бўйича келишув масаласи бўйича бир нечта таклифлар билан чиққан, деб ёзади “ТАСС”.

Эрдоған, 17 июлда тугайдиган Қора денгиз ташаббуси билан 33 миллион тоннадан ортиқ ғалла жўнатишини таъминлаганини таъкидлади.

«Қора денгиз ташаббуси 33 миллион тоннадан ортиқ донни жўнатишни таъминлади. Путин ушбу мавзу бўйича баъзи таклифлар билан чиқди. Бу таклифлар муҳокама қилинмоқда”, — деди Туркия раҳбари.

Туркия раҳбари бу масалани Россия президенти билан ҳам, Киев раҳбарияти билан ҳам муҳокама қилишда давом этишини қўшимча қилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan