САЛОМАТЛИК

ССВ вазири дорихоналарда Трамадол дори воситасини сотишга доир 3 та қонун ҳужжатини бекор қилди

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов “’Тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда Трамадол дори воситасини сақлаш, ҳисобини олиб бориш ва бериш қоидалари тўғрисида’ги буйруқ, шунингдек, унга қўшимча ва ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида”ги буйруқни имзолади. Ҳужжат матни «Lex.uz» қонунчилик маълумотлари миллий базасига юкланди.

Ҳужжатда ёзилишича, Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 27-октябрь куни 878-сонли қарор қабул қилиб, у билан “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек, уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида” 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарорга ўзгартиришлар киритган. Айни буйруқ шу қонуннинг ижроси ва мувофиқлигини таъминлаш мақсадида имзоланган.

Янги қонун билан соғлиқни сақлаш вазири қабул қилган учта идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган. Булар:

  • 2000 йил 14 декабрдаги 635-сон “Тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда Трамадол дори воситасини сақлаш, ҳисобини олиб бориш ва бериш қоидалари тўғрисида”ги буйруқ;
  • 2001 йил 4-октябрдаги 439-сон “Дорихона ва тиббиёт муассасаларида Трамадол дори воситасини сақлаш, ҳисобини олиб бориш ва бериш қоидалари тўғрисида”ги буйруғига қўшимча киритиш ҳақида”ги буйруқ;
  • 2017 йил 3 августдаги 104-сон “Дорихона ва тиббиёт муассасаларида Трамадол дори воситасини сақлаш, ҳисобини олиб бориш ва бериш қоидалари тўғрисида”ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги буйруқ.

2017 йилда қабул қилиниб, ҳозирда бекор қилинган ҳужжатда “Трамадол дори воситаси гиёҳвандлик воситалари рўйхатидан чиқарилган”и ёзилган эди. Аммо Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилги қарорига кўра, Трамадол Ўзбекистон Республикасида муомаласи чекланган гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган бўлиб, унинг ноқонуний муомаласи тегишли тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

Ушбу қонунда кўрсатиб ўтилишича, Трамадол воситасидан тиббий мақсадларда фойдаланиш, хусусан, саратон касалига чалинган беморларга маълум чегаравий миқдорда бериш учун бир қатор талабларни бажариш, жумладан, махсус сертификатга эга бўлиш сўралади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan