ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Алимент тўловчи қарздор ота топилди

Термиз туманида яшовчи Рустам Шокировдан фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2019 йил август ойидаги суд буйруғига асосан вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Бироқ, алимент тўловчи ота ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаб қочиб юрганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Термиз туман бўлими томонидан қидирув эълон қилинган эди.

Бюронинг вилоят бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида қарздор ота Термиз шаҳар ҳудудидан топилиб, ижро ҳаракатларини давом эттириш учун давлат ижрочиларига топширилди.

Алимент тўлашдан бўйин товлаган қарздор отанинг иши Жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди биносида тарафлар иштирокида кўриб чиқилиб, суднинг қарори билан қарздор отага нисбатан
15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Улуғбек Хайдаров,

Бюронинг вилоят бошқармаси инспектори

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan