Kun: 18.05.2024

7 та олтин ва 9 та кумуш! Боксчиларимиз «Константин Коротков» турнирда тенгсиз бўлишди

Хабар берганимиздек, Россиянинг Хабаровск шаҳрида “Константин Коротков” халқаро Хотира турнири ташкил этилди. Бугун мусобақанинг финал баҳслари бўлиб ўтди ва турнир расман якунланди. Хотира турнири доирасида терма жамоамиз 7 та олтин ва 9 та кумуш медалларига эга чиқдилар, ҳамда умумжамоа ҳисобида…

Ўзбекистонда давлат мулкини ижарага бериш тартибига риоя этмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда

Сенат ялпи мажлисида “Давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, бугунги кунда амалда…

“Ўзгидромет” келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди

“Ўзгидромет” 20–22 май кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бир оз булутли бўлади, 20 майда кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 21–22 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда…

Спорт соҳасидаги коррупциявий қилмишлар учун жазо муқаррарлиги таъминланади

Жиноят кодексига спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олганлик учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар киритилмоқда. Сенатнинг эллик иккинчи ялпи мажлисида “Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди. Маълумки, кейинги йилларда…

Ёмғир ва шамол сабаб 66 мингдан ортиқ истеъмолчи электр таъминотидан вақтинчалик узилди

Соат 10:00 ҳолати бўйича мамлакатимиз бўйлаб юз бераётган кучли ёмғир ва шамол натижасида 6-10 кВли 190 та фидер 274 МВт қувват билан авариявий ўчиқ қолмоқда. Оқибатда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларидаги 66 минг 750 та истеъмолчи…

Ҳасанбой Дўсматов дербида ғалаба қозонди, Абдумалик Ҳалоков ва Руслан Абдуллаев ҳам олтин медалга эга чиқди

Россиянинг Хабаровск шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича “Константин Коротков хотира турнири”да бугун, 18 май куни финал жанглари бўлиб ўтади. Кун давомида 16 нафар ўзбекистонлик боксчи олтин медал учун рингга кўтарилади. Финал доирасида ўзбекистонлик боксчилар ўртасида икки дерби бўлиб ўтиши режалаштирилган….

Республика бўйлаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади

18 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 16-18, кундузи 22-24 даража илиқ бўлади….

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Саудия Арабистони ва Исроилга боради

АҚШ президентининг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Ғазода ўт очишни тўхтатиш борасидаги музокараларни давом эттириш учун Саудия Арабистони ва Исроилга боради. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди. Манбалар ўт очишни тўхтатиш бўйича тўхтаб қолган музокаралар давом эттирилишини билдирган. Бу борада Саудия…

18 май – Халқаро музейлар куни. Бугун барча музейларда аҳолига бепул хизмат кўрсатилади

Сурхондарё вилоятида 3 та – Термиз археология музейи, “Термиз” давлат музей-қўриқхонаси ҳамда Термиз ва термизийлар мероси тарихи музейи фаолият юритаётган бўлиб, уларда юртимизнинг бир неча минг йиллик тарихи ва маданияти, аждодларимизнинг бой илмий меросига оид 200 мингдан ортиқ ашёлар, тарихий…

Украина ҳам маҳкумларни урушга юборишга қарор қилди

Владимир Зеленский ҳарбий ҳолат даврида маҳкумларнинг айрим тоифаларини сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда zamon.uz Украина Олий Радаси сайтига таяниб маълум қилмоқда.  Унга кўра, маҳкумлар шартнома бўйича хизматни ўташлари учун суд томонидан шартли равишда озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарорни олишлари…