ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Термизда йигит севган қизи билан юрган болани калтаклади

Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳрида бир бола калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 6 апрель куни соат 16:30 ларда Термиз шаҳри, “Алпомиш” маҳалласида жойлашган мотамсаро она ҳайкали ёнида вояга етмаган Х.Э. яхши кўрган қизини вояга етмаган М.Ж. билан бирга юрганини кўриб қолиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан М.Ж.ни уриб тан жароҳати етказган. 

Республика Суд-тиббий экспертиза илмий амалий маркази вилоят филиалининг маълумотномасига кўра, М.Ж.нинг бурун деворларини икки томонлама синиши каби тан жароҳати олгани аниқланган. 

Бугун, 10 апрель куни ушбу ҳолат юзасидан Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят ишининг тергови Термиз шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan