Kun: 26.04.2024

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтиши ва ҳарорат пасайиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтиши ва ҳарорат пасайиши кутилмоқда, дея хабар қилди Ўзгидромет хизмати агентлиги. Жума куни кундузи республиканинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, Тошкент вилоятида куннинг иккинчи ярмида…

Тожикистон Роғун ГЭС учун қўшимча 5,5 миллион доллар ажратмоқда

Тожикистон ҳукумати Молия вазирлигига “Роғун ГЭС” очиқ акциядорлик жамияти устав фондини тўлдириш учун 60 миллион сомоний (5,5 миллион доллардан ортиқ) маблағ ажратишни топширди. Бу ҳақда AsiaPlus хабар берди. Ҳукумат томонидан 8 апрелда қабул қилинган тегишли қарор мамлакат Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот…

Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда. Суд экспертиза тайинлаган

2023 йилнинг июнь ойида Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судида Ўзбекистоннинг биринчи президенти, марҳум Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримовага нисбатан фуқаролик иши кўриб чиқилгани, даъвогар Ислом Каримовнинг биринчи никоҳидан бўлган фарзанди Пётр Каримов экани маълум қилинган эди. Даъво предмети сифатида…

Даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланиши учун фуқаролар қаерга мурожаат қилиши керак?

Қонунчиликка кўра, ариза берувчи имтиёзни олиш учун ўз хоҳишига кўра ЯИДХП (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтиб, сўровнома тўлдиради ҳамда унга зарур ҳужжатларни илова қилади. Сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди. Сўровномани кўриб чиққанлик учун тўлов ундирилмайди. Солиқ органлари сўровнома…

Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш жадаллаштирилади

“Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. – Профессионал консультантларни жалб қилган ҳолда халқаро бозорда оммавий савдоларга чиқариладиган акция пакетлари (улушлари) рўйхати; – Халқаро фонд бозорида акцияларининг бирламчи (IPO) ёки иккиламчи…

Қотилликни содир этганликда гумонланган шахсни қўлга олишда ёрдам берган талаба тақдирланди

Жиззахда эркакни пичоқлаб, воқеа жойидан яширинган гумонланувчи Тошкентда талабанинг кузатуви остида қўлга олинди. Жорий йилнинг 19 апрель куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Оқбулоқ маҳалласида яшовчи эркакни Зомин туманида яшовчи шахс ўзаро келишмовчилик сабабли пичоқлаб, воқеа содир бўлган жойдан яширинган. Орадан…

26 апрель – Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф туғилган кун

Муҳаммад Юсуф том маънода миллий шоир, шу билан бир қаторда умумбашарий эзгу ғояларни тараннум этгани билан байналмилал ижодкор ҳамдир. Унинг ватан, тинчликнинг қадр-қиммати ва шукронаси тасвирланган шеърлари ижодининг салмоқли қисмини ташкил этади. Бу йил таваллудига 70 йил тўлган шоир Ватанни…

Ўзбекистон яна бир қора рўйхатдан чиқарилди

Ўзбекистон 2000 йилда ушбу рўйхатга киритилган бўлиб, 24 йилдан буён «кузатувдаги давлатлар рўйхати»да қолмоқда эди. Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси ҳолати бўйича АҚШ Савдо вакиллигининг (USTR) 301-махсус ҳисоботидаги кузатувдаги давлатлар рўйхатидан (қора рўйхат) чиқарилди. Муайян давлатнинг «кузатувдаги давлатлар…

Ўз вақтида тўланмаган иш ҳақи учун иш беруви томонидан компенсация тўланиши керак

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ, иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига…

Крипто-активларни қонунга хилоф равишда олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган

Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ-899-сон, 19.01.2024 й.) билан бир қатор кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, қуйидагиларга нисбатан жавобгарлик белгиланган. Мобил қурилманинг халқаро ўзига хос идентификация кодини қонуний ишлаб чиқарувчининг рухсатисиз ўзгартириш,…