Kun: 03.04.2024

2 ойда Ўзбекистонга даволаниш мақсадида неча нафар чет эл фуқаролари келган?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида қарийб 13 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. ✅ Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 минг нафарга ёки 18,5 % га ошган. ✅ Ўзбекистонга 2…

Терактда жабрланганлар Россия Тергов қўмитасига «Крокус» эгалари устидан шикоят қиляпти

«Крокус»га қилинган ҳужумнинг 11 нафар жабрдийдаси тергов қўмитасидан хавфсиз бўлмаган хизматлар кўрсатиш бўйича жиноий иш қўзғатишни сўрамоқда. «Крокус Сити Холл»даги терактда жабрланган 11 киши Россия Тергов қўмитасига қўшма ариза бериб, «Крокус» эгаларига хавфсиз бўлмаган хизматлар кўрсатгани учун жиноий иш қўзғатишни…

Украина Қрим кўпригига янги ҳужум тайёрламоқда – “Тhe Guardian”

Украина ҳарбий разведкаси 2024 йилнинг биринчи ярмида Қрим кўпригига янги ҳужум тайёрлаяпти. Бу ҳақда Британиянинг «The Guardian» газетаси Украинадаги манбаларга таяниб, хабар берди. Украина Бош разведка бошқармаси (УБРБ) уруш бошланганидан бери Россияни аннекcия қилинган Қрим яримороли билан боғловчи кўприкка учинчи ҳужумни…

Болалар отасига олиб берилди

Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочилари учун доим ҳам енгил кечмайдиган ижро ҳужжатига асосан вояга етмаган фарзандларни ота ёки она тарбиясига олиб бериш каби мураккаб турдаги ижро ишлари тажрибали Бюро ходими, маҳалла фаоллари ва соҳа мутахассислари иштирокида амалга оширилади. Шу каби…

Фарғонада ҳам сохта Миллий гвардия ходими ушланди

Жорий йилнинг 2 апрель куни Фарғонада Миллий гвардиянинг сохта ходими қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, соат 09:30 ларда Марғилон шаҳрида жойлашган Бизнесни ривожлантириш банкида Қўриқлаш бошқармасининг дала кийимида юрган нотаниш шахс ходимларда шубҳа…

Энди айрим мактабларда фанлар чет тилида ўқитилади

Ўзбекистондаги ихтисослаштирилган мактабларда дарсларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади. Бу ҳақда 1 апрель куни Президентнинг тегишли фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, 2024-2025 ўқув йилидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда: чет тилини билиш бўйича камида В2…

Хоразмда 214 млн сўмлик ёнилғи-мойлаш материаллари талон-тарож қилинди

Хоразмда 214 млн сўмлик ёнилғи-мойлаш материалларини ўзлаштирган операторлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди. Қайд этилишича, департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда «У.Н.» МЧЖга қарашли фермерларга ёнилғи…

АҚШ Россияни айнан “Крокус”да теракт бўлишидан огоҳлантирган – WP

“Крокус Сити Ҳолл”даги терактдан икки ҳафтадан кўпроқ вақт олдин, 6 март куни АҚШ расмийлари Россияни ушбу жой ҳужум учун потенциал нишонга айланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Бу ҳақда АҚШнинг исм-шарифи ошкор қилинмаган икки расмийсига таяниб, “The Washington Post” газетаси хабар берди. «Юқори даражадаги…

Хоразмда оммавий муштлашувни режалаштирган 2 гуруҳ қўлга олинди

Жорий йилнинг 31 март куни Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор-қидирув хизматига Урганч тумани “Боғдорчи” маҳалласи ҳудудида 30 нафарга яқин фуқаролар ўзаро гуруҳ-гуруҳ бўлиб муштлашишни режалаштирганликлари тўғрисида маълумот келиб тушган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди. Олинган маълумотга…

Қашқадарёда 16 ёшли йигит ўзини осиб қўйди

Жорий йилнинг 31 март куни Қашқадарёда 2008 йилда туғилган бола ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.  Қарши шаҳар “Қавали” МФЙда яшовчи, 2008 йилда туғилган Р.Ф. яшаш уйининг ошхонасида газ трубасига арқондан сиртмоқ ясаб, ўзини осиб…