ЖАМИЯТ

Болалар отасига олиб берилди

Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочилари учун доим ҳам енгил кечмайдиган ижро ҳужжатига асосан вояга етмаган фарзандларни ота ёки она тарбиясига олиб бериш каби мураккаб турдаги ижро ишлари тажрибали Бюро ходими, маҳалла фаоллари ва соҳа мутахассислари иштирокида амалга оширилади.

Шу каби ижро ҳужжатларидан бири Бюронинг Денов туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижросига киришилди.

Туманда яшовчи Қурбоновлар оила боши турмушини яхшилаш, фарзандларига муносиб турмуш тарзини яхшилаш имкониятини берувчи чет-элдан яхши иш таклиф бўлганлиги сабабли, бунга розилик билдиради. Уйда икки нафар фарзандлари билан ёлғиз қолган она ота уйига вақтинчалик кўчиб боришади.

Кутилмаган бевақт ўлим Қурбоновлар хонадонига ташвиш олиб келди. Онасиз қолган фарзандлар бобо ва бувиси тарбиясига  олинди. Аро йўлда қолган фарзандларнинг отаси шум хабардан сўнг уйига қайтиб келиб, болаларини ўзи тарбиялаш мақсадида олгани боради, бироқ собиқ аёлининг ота-онаси уларни беришни хоҳламайди. Иш шу даражага бориб етгандики ушбу масала суд орқали ҳал этилиб, фарзандлар  отасига олиб берилиши белгиланади.

Шундан сўнг, Бюронинг Денов туман бўлими давлат ижрочиси ижро ҳужжатига алоҳида ёндашиб, маҳалла фаоллари, соҳа мутахассислари ва жамоатчилик вакиллари ёрдамида икки нафар вояга етмаган болаларни соғ-саломат олиб беришди. Болаларнинг бобо ва бувиси ҳам вазиятни яхши тушуниб, яхши қариндошличилик ришталарини мустаҳкамлашга интилишларини билдиришди.

Ижро ҳужжати эса белгиланган тартибда иш юритувдан тамомланди.

Зафар Норбоев, Бюронинг Денов туман бўлими давлат ижрочиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan