ЖАМИЯТ

СЕНАТОР ТЕРМИЗ ШАҲРИДА ТАРҒИБОТ ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022-йил 28 -29-апрел кунлари 25-ялпи мажлисида кўриб чиқилган масалалар, қабул қилинган қарорлар ҳамда маъқулланган Қонунларнинг жойларда кенг тарғиб қилиш бўйича Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда асосий масалалар бири “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг мазмун-моҳияти тўғрисида Иминов Одилжон Каримович –Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси, Сурхондарё вилоятига бириктирилган Сенатор томонидан батафсил тушунча ва тавсиялар берилди.

Учрашувда Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси, О.Иминов, халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши котибияти мудири С.Абдураимов ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиали директори, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати А.Эшбоев ва филиал ходимлари иштирок этишди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan