Криминал

Ўзбекистон собиқ бош прокурорининг қидирувдаги ўғли Дубайда 7,9 млн долларлик кўчмас мулкка эгалик қилиши маълум бўлди

Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодировнинг ўғли — Алишер Қодиров Дубайда 7,9 миллион долларлик кўчмас мулкка эгалик қилади. Бу ҳақда Коррупция ва уюшган жиноятчиликни ўрганиш маркази суриштирувида сўз боради.

Скриншот: OCCRP

Коррупция ва уюшган жиноятчиликни ўрганиш маркази 70 дан ортиқ мамлакат журналистлари билан биргаликда ўз мамлакатида турли жиноятларда айбланаётган Дубайдаги мулк эгалари ҳақида Dubai Uncloted нашрида чоп этди.

Текширув Дубайдаги кўчмас мулк ҳақидаги кўплаб маълумотларнинг сизиб чиқишига асосланади. 2020—2022 йилларда содир бўлган ҳолатлар юз минглаб кўчмас мулк эгалари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.

Маълумотларга кўра, рўйхатда 2018 йилнинг март ойидан бошлаб товламачилик ва фирибгарликда гумонланиб, Ўзбекистон ИИВ томонидан қидирувга берилган Алишер Қодиров ҳам бор.

Журналистларга кўра, у қиймати 1,9 миллион доллардан 2 миллион долларгача бўлган тўртта Marina Plaza офисига эгалик қилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan