СПОРТ

Самарқандда триатлон ва пара триатлон бўйича Жаҳон кубоги бошланмоқда

Эртадан Самарқанд шаҳри яна бир нуфузли мусобақани ўзида қабул қила бошлайди.

17-19 май кунлари боқий Самарқандда триатлон ва пара-триатлон бўйича Жаҳон кубоги беллашувлари бўлиб ўтади.

Мусобақа дастурига кўра, беллашувлар 18-19 май кунлари ташкил этилади. Қайд этиш жоиз, мусобақада Париж-2024 Олимпиадаси лицензиялари учун муҳим бўлган рейтинг очколари ўйналади.

Самарқанддаги Жаҳон кубогида дунёнинг 52 та давлатидан жами 270 нафар спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Ушбу беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини 20 нафар триатлончи ҳимоя қилади. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan