Ҳодисалар

Украина Қрим кўпригига янги ҳужум тайёрламоқда – “Тhe Guardian”

Украина ҳарбий разведкаси 2024 йилнинг биринчи ярмида Қрим кўпригига янги ҳужум тайёрлаяпти. Бу ҳақда Британиянинг «The Guardian» газетаси Украинадаги манбаларга таяниб, хабар берди.

Украина Бош разведка бошқармаси (УБРБ) уруш бошланганидан бери Россияни аннекcия қилинган Қрим яримороли билан боғловчи кўприкка учинчи ҳужумни амалга оширмоқчи. 

«Олдинги иккита ҳужумдан сўнг, кўприкнинг вайрон бўлиши муқаррар. Биз буни 2024 йилнинг биринчи ярмида амалга оширамиз», деган УБРБнинг юқори мартабали амалдори нашрга.

Украина томони яқин келажакда кўприкнинг бутунлай ишдан чиқарилишини кутмоқда. Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Будановнинг фикрича, «Қрим кўприги фаолиятининг тўхтатилиши кўпчилик ўйлаганидек мушкул вазифа эмас». Бунинг учун муваффақиятли дрон ҳужумининг ўзи етарли.

Нашрнинг ёзишича, Қрим кўпригига ҳужум Украина Президенти Владимир Зеленский томонидан тасдиқланган Россиянинг Қора денгиздаги кучларини заифлаштириш режасининг бир қисмидир.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan