Ҳодиса оқибатида 37 нафар фуқаро турли тан жарохатлари билан шифохонага олиб кетилган.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида газ баллони портлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.
Қайд этилишича, 2024 йил 18 март куни соат 12 ларда Кўкдала тумани «Тукмор» МФЙда ўтказилаётган тадбирда фуқаро Ш.Б. 20 литр сиғимидаги газ балонга ўрнатилган «газ плиткаси»да балиқ маҳсулотларини пишириб сотаётган вақтида, газ чақнаши оқибатида газ балон портлаб кетган.
Оқибатда, яқин атрофда бўлган жами 37 нафар фуқаро турли тан жароҳат олган ва шифохонага олиб келинган. Тиббий кўрикдан ўтказилган 13 нафар фуқарода тан жароҳати аниқланмаганлиги сабабли уйга қайтарилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Кўкдала ИИБ ТБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.