Uncategorized САЛОМАТЛИК ҲУҚУҚ

Айрим касалликка чалинган болалар Республика Болалар миллий тиббиёт марказида бепул даволанади

Ўзбекистонда айрим касалликка чалинган болалар Республика Болалар миллий тиббиёт марказида бепул даволанади. Кимлар бундай имтиёздан фойдаланиши мумкин?

Қонунчиликка кўра, бош миянинг хавфли ўсмалари, орқа мия, бош мия нервлари ва марказий нерв системасининг бошқа бўлимлари хавфли ўсмалари билан касалланган 18 ёшга тўлмаган болалар Республика Болалар миллий тиббиёт марказида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниши белгиланган.

Ўктам Тоғаев, Бандихон тумани Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan