Uncategorized

Қўқонда биринчи Mercedes-Benz расмий дилерлик маркази иш бошлади

Марказда сотиладиган автомобиллар тўғридан тўғри Германиядан, заводдан олиб келинади ва келишувга биноан Daimler AG томонидан икки йил давомида чегирмали нархларда тақдим этилади.

Фарғона вилояти ИИБ Қўқон шаҳрида Mercedes-Benz расмий дилерлик маркази иш бошлади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимиги Матбуот хизмати хабар берди.

Халқаро стандартлар асосида барпо этилган икки қаватли MB Kokand расмий дилерлик маркази 1200 метр квадрат майдонда жойлашган бўлиб, ўз ичида автосалон ва сервис марказини бирлаштирган.

Марказда сотиладиган автомобиллар тўғридан тўғри Германиядан, заводдан олиб келинади ва келишувга биноан Daimler AG томонидан икки йил давомида чегирмали нархларда тақдим этилади. Барча автомобилларга 18 ой кафолат хизмати кўрсатилади.

Қайд этилишича, яқин кунларда ишга тушириладиган сервис маркази Германиядан келтирилган энг сўнгги технологиялардаги диагностика ва таъмирлаш ускуналари билан жиҳозланган бўлиб, автомобилларга тўлиқ техник хизмат кўрсатиш амалга оширилади, мижозлар учун VIP кутиш зоналари ҳам ташкил этилган.Дилерлик марказида 40 дан зиёд янги иш ўрни яратилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan