Uncategorized

Нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари тақдирланди

Жорий йил нуфузли халқаро фан олимпиадаларида ўзбекистонлик ёшлар томонидан жами 10 та (2020 йилда 6 та) медаль қўлга киритилди. Хусусан:

— 53-Халқаро кимё олимпиадасида (IChO) 1 та ?олтин ва 3 та ?бронза (Япония);
— 62-Халқаро математика олимпиадасида (IMO) 1 та ?кумуш ва 1 та ?бронза (Россия)
— 32-Халқаро биология олимпиадасида (IBO) 2 та ?олтин ва 1 та ?кумуш (Португалия)
— 51-Халқаро физика олимпиадасида (IPhO) битта ?бронза (Литва).

Кечаги маросимда ғолиблар ва уларнинг устозларига қуйидаги пул мукофотлари берилди:

?олтин медаль учун:

ўқувчига — 122,5 млн сўм;
ўқитувчисига — 110,25 млн сўм.

?кумуш медаль учун:

ўқувчига — 73,5 млн сўм;
ўқитувчисига — 61,25 млн сўм.

?бронза медали учун:

ўқувчига — 49 млн сўм;
ўқитувчисига — 36,75 млн сўм.

Шунингдек, ушбу ўқувчилар имтиҳонсиз грант асосида ўқишга қабул қилинади. Ўқитувчиларига эса 200, 175, 150 фоизлик устамалар берилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan