ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Урганчдаги мониторда беҳаё саҳналар намойиш этган ишчи 1 200 доллар атрофида жарима тўлайди

Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди томонидан 1978 йилда туғилган И. И. га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди

Аниқланишича, И. И. мониторларда реклама жойлаш билан шуғулланувчи хусусий корхонада ҳайдовчи лавозимида ишлаб, қўшимча равишда шаҳардаги мониторларга реклама жойлаш вазифасини бажариб келган. 31 март куни И. И. Урганч шаҳрининг Аль-Хоразмий ва Хонқа кўчаси чорраҳасида ўрнатилган реклама мониторига 20 тадан ортиқ видеоматериални жойлаб, мониторда порнографик мазмундаги видеолавҳалар намойиш этилишига сабабчи бўлган.

Суд ҳуқуқбузарнинг кўрсатмаси, ишга доир ҳужжатларни ўрганиб қарор қилди. Қарорга кўра И. И. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-моддаси (порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) да кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Видеоматериалларни мониторга жойлашда фойдаланилган мобил телефон ва симсиз интернет тармоғига уланиш аппаратини давлат фойдасига мусодара қилиш белгиланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan