Kun: 15.04.2024

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Қамбарота ГЭС-1 қурилиши бўйича шартнома имзолашга тайёрланмоқда

У Қирғизистоннинг Норин дарёси бўйида жойлашади. Томонлар қуйидаги улушларга эга АЖ ташкил қиладилар: ▪️Қозоғистон – 33%▪️Қирғизистон – 34%▪️Ўзбекистон – 33% ГЭС-1 Қирғизистондаги энг йирик электр станцияга айланиши ва Марказий Осиё мамлакатларини электр энергияси билан таъминлаши кутилмоқда.

Италиялик дизайнер «ўлчамсиз» оёқ кийимини ихтиро қилди

Италиялик дизайнер болалар ва ўсмирлар учун «ўлчамсиз» кроссовкалар моделини ишлаб чиқди. Улар боланинг оёқлари ўсиши билан осонгина катталашиши мумкин. Яъни, кросовкалар 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган бўлиб, ота-оналар ҳар йили улар учун янги пойабзал сотиб…

Қозоғистонда педофиллар ва бола ўлдирганлар умрбодга қамалади

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев оиладаги зўравонликка қарши курашишга қаратилган қонунларни имзолади. Эндиликда педофиллар ва бола ўлдирганлар умрбодга қамалади. Бу ҳақда Қозоғистон Президент матбуот хизмати хабар берди. Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай ҳолати учун жавобгарликни кучайтирувчи нормалар жорий этилмоқда….

Пировард мақсад – аҳоли бандлигини таъминлаш

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Жиззах вилоятида давом эттирмоқда. Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси ҳамда тегишли вазирлик ва идора вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан вилоят аҳолиси муаммоларини ҳал қилиш, “маҳалла еттилиги” ҳамкорлигини таъминлаш, ёшлар билан…

Энди “Давлат хизматлари” орқали жарималарга эътироз билдириш мумкин бўлади

Вазирлар Маҳкамаси томонидан муҳокамага қўйилган қарор лойиҳасига кўра, 1 октябрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан юборилган қарор ва хабарномалар бўйича ЙҲХХга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон мурожаат қилиш имконияти яратилади. Мазкур хизмат йўл ҳаракати…

Иш ҳафтасининг охирига келиб ҳаво ҳарорати 25-28 даражага кўтарилади

Ўзбекистон бўйича шу йилнинг 15-19 апрель кунларига кутиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Марказий вилоятларда ва республика жанубида айрим жойларда ёмғирлар кучли бўлади. Фарғона водийси вилоятларида ёмғир кечга томон бошланади. Фақат Қорақалпоғистон…

Абдуқодир Ҳусанов “Golden boy— 2024” совринига даъвогарлар рўйхатидан жой олди

Football Benchmark индекси бўйича Европанинг 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчисига бериладиган “Golden boy– 2024” совринига даъвогар рўйхати эълон қилинди. Ушбу рейтинг истеъдодли ёш футболчиларнинг 2023 йилнинг 3 октябридан бугунга қадар қайд этган кўрсаткичлари асосида шакллантирилган.  Ҳозирда ушбу рейтингда “Барселона”нинг 16…

Россия фуқаролигини олган 900 дан ортиқ мигрант ҳарбий рўйхатга олинди

2024 йилнинг биринчи чорагида Россияда терговчилар ҳарбий комиссарлик ва ички ишлар бошқармалари вакиллари билан биргаликда Свердловск вилоятининг бир қатор шаҳарларида мамлакат фуқаролигини олган, аммо ҳарбий хизматда рўйхатдан ўтмаган шахсларни аниқлаш мақсадида рейдлар ўтказди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди. Маълум қилинишича, 2024…

Сурхондарёда Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма ҳарбий машғулотлари бошланди

Бугун Ўзбекистон ва Ҳиндистон Мудофаа вазирликлари бўлинмалари ўртасида «Термиз» ҳарбий полигонида «Дўстлик» қўшма ҳарбий ўқув машғулотларининг бешинчи давраси бошланмоқда, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА. Бу икки давлат ўртасидаги бешинчи ҳарбий машғулот бўлмоқда. 2019 йилдан буён шу пайтгача «Дўстлик» машғулотлари ҳар…

Бугун U-23 Осиё кубоги старт олади

Бугун, 15 апрель куни Қатарда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги баҳслари бошланади. Дастлабки кунги баҳсларни “A” гуруҳи жамоалари бошлаб беради. 1-турда Австралия-Иордания ва Қатар-Индонезия учрашуви бўлиб ўтади. Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси эса турнирдаги юришини 17…