Ҳодисалар

Қашқадарёда 16 ёшли йигит ўзини осиб қўйди

Жорий йилнинг 31 март куни Қашқадарёда 2008 йилда туғилган бола ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди. 

Қарши шаҳар “Қавали” МФЙда яшовчи, 2008 йилда туғилган Р.Ф. яшаш уйининг ошхонасида газ трубасига арқондан сиртмоқ ясаб, ўзини осиб қўйган. Оқибатда у вафот этган.

Вояга етмаган Р.Ф.нинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Суд тиббий экспертизасининг бирламчи маълумотномасида, Р.Ф.нинг ўлими юқори нафас йўлларининг сиртмоқ билан қисилишидан кейинги механик асфикция оқибатида келиб чиққани, бўйин соҳасидаги странгуляцион эгат шилинмасидан ташқари бошқа жароҳатлари мавжуд эмаслиги аниқлангани кўрсатилган.

Иш ҳолати бўйича сўралган тушунтириш хатида З.Н. 31 март куни ўғли Р.Ф. ҳеч бир сабабсиз ўз жонига қасд қилганини, ўғлига ҳеч ким жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказмаганини, унинг ўлимида бирор бир шахсга нисбатан даъво ва эътирози йўқлигини билдирган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan