ҲУҚУҚ

Даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланиши учун фуқаролар қаерга мурожаат қилиши керак?

Қонунчиликка кўра, ариза берувчи имтиёзни олиш учун ўз хоҳишига кўра ЯИДХП (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтиб, сўровнома тўлдиради ҳамда унга зарур ҳужжатларни илова қилади.

Сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди. Сўровномани кўриб чиққанлик учун тўлов ундирилмайди.

Солиқ органлари сўровнома тушган кундан бошлаб 5 иш кунида ариза берувчига даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланилган ёки қўлланилмаганлиги ҳақида QR-кодли хабарномани ЯИДХП орқали юборади.

Даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 15 кун ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси тўловларни амалга оширади.

А.Исмаилов, Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси шўбаси бошлиғи

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan