ЖАМИЯТ ҲУҚУҚ

2024 йил 1 майдан бошлаб, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойда моддий ёрдам тўлови жорий этилган

Президентнинг 27.12.2023 йил кунги ПҚ-410-сон қарорига асосан,

➖ “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестри юритилади.

➖ 2024 йил 1 майдан бошлаб мазкур реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун ҳар ойда қўшимча пул тўловлари ўрнига ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида (Ҳозирги кунда 648 000 сўм) моддий ёрдам тўлаш амалиёти жорий қилинган.

Жамолиддин Пардаев, Қизириқ туман Адлия бўлими давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan