ЖАМИЯТ

Сариосиёда дўл ёғди. Бу баҳордан дарак(ми?)

Олимларнинг таъкидлашларича, дўл одатда йилнинг илиқ вақтларида (масалан, ҳарорат 20° дан юқори бўлганда) ёғади. Чўл минтақаларида март-апрел ойларида, водийларда эса май-июн ойларида ёғади, дейилга илмий материалларда. Бироқ, вилоятимизда ушбу табиат ҳодисаси ноодатий вақт, яъни феврал ойининг иккинчи ўн кунлигида содир бўлди.

Муштарийлардан келган хабарларга кўра, бугун Сариосиё тумани “Дашнобод” маҳалласида дўл ёққан. Суратлардан кўриш мумкинки, дўл ҳажми йирик. Табиат ҳодисалари ва олимларнинг қарашларига асосланадиган бўлсак, турли мушоҳадаларга бориш мумкин.

Чунки, уларда ижобий ва айрим салбий оқибатлар ҳақида ҳам сўз юритилган… . Биз эса барибир хабарни яхшиликка йўйиб айтамиз – СУРХОНДАРЁГА БАҲОР КИРИБ КЕЛМОҚДА.