
Миллий либосларда халқимизнинг тарихи, қадимий урф-одат ва анъаналари, диди, эстетик қарашлари мужассам этган бўлиб, ҳозирги кунда миллий либослар жозибасини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш ғоят муҳим аҳамият касб этади.

Термиз давлат педагогика институтида «Миллий либос – миллат тимсоли» мавзусида бадиий тадбир бўлиб ўтди. Унда, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Лобар Мардонова, Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутатлари Дилбар Нормуродова, Сайёра Хаджаева, Маҳбуба Рўзиева ҳамда институтнинг ўқитувчилари ва талаба қизлари иштирок этишди.
Тадбир давомида, миллий либосларнинг тарихи, уларнинг турли ҳудудлардаги ўзига хос хусусиятлари ҳақида суҳбатлашилди. Шунингдек, ёшлар ўртасида миллий маданиятимизга бўлган ҳурматни оширишга қаратилган видеороликлар намойиш этилди.