Шавкат Мирзиёев халқимизни Рамазон ойи билан табриклади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Рамазон ойи муносабати билан халқимизга табрик йўллади. Президент пок ниятлар ижобат бўладиган ушбу қутлуғ ойда жаҳоннинг турли минтақаларидаги уруш-жанжаллар, низо ва адоватлар барҳам топиб, бутун дунёда тинчлик, ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ва ҳамкорлик барқарор бўлишини чин дилдан сўраб,…
Илон Маск АҚШнинг кейинги раҳбари ким бўлиши мумкинлигини айтди
Америкалик тадбиркор Илон Маск АҚШ вице-президенти Ж.Д. Венсни Оқ уйнинг бўлажак раҳбари бўлиши мумкинлигини айтди. «Энг яхши вице-президент ва бизнинг бўлажак президентимиз», – Илон Маск бир фойдаланувчининг Х ижтимоий тармоғидаги жаноб Венс ҳақидаги постига изоҳ берди. Ж. Д Венс 40…
Ўзбекистон сайёҳларни ҳимоя қилиш халқаро кодексига қўшилди
Ўзбекистон Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотининг Сайёҳларни ҳимоя қилиш халқаро кодексига расман қўшилди. Бу билан мамлакат туризм соҳасидаги халқаро стандартларга ва саёҳатчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бўлган содиқлигини яна бир бор тасдиқлади. Ушбу қарор сўнгги йилларда барқарор ўсиш кўрсатаётган ва жаҳон миқёсида тан…
Италиядан шов-шувли баёнот: Леонардо да Винчи шарқ олимларининг илмий меросидан илҳомланган
Марио Тедди: «Леонардо да Винчи ўзининг кўплаб ихтироларида шарқ олимларининг илмий меросига таянган – бу шубҳасиз ҳақиқат!». Италиялик машҳур олим Леонардо да Винчи мероси бўйича таниқли мутахассис, дизайнер, рақамли санъат устаси Марио Тедди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Меҳмон…
Жорий йил учун закот, фидя ва фитр садақа миқдорлари эълон қилинди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди. Унга кўра: Закот нисоби Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот…
Аргентина ярим асрлик танаффусдан сўнг қорамоллар экспортини тиклади
Аргентина гўштга боқилган қорамоллар экспорти бўйича 50 йилдан узоқроқ давом этган чекловни бекор қилди. Бу ҳақда Nieuwe Oogst портали хабар берди. Мамлакат президенти Хавйер Милейнинг фикрича, ушбу чора катта рақобат, катта эркин бозор ва кўпроқ хорижий валюта кириб келишига йўл очади….
Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланадиган фаолият турлари кенгайтирилди
Эндиликда енгил автотранспорт воситаларида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади ҳамда улар ушбу фаолият билан лицензия варақаси асосида шуғулланиши белгиланади. Бу борада Президентнинг «Хизматлар…
Бош консулхона фуқароларни фирибгарлардан огоҳлантирди
Бош консулхона фуқаролар ва уларнинг яқин қариндошларига фирибгарлардан эҳтиёт бўлиш, фақат қонуний йўллар билан чет давлатга кетишни тавсия қилмоқда. Қайд этилишича, сўнгги вақтларда Туркия ҳудудида айрим тоифадаги жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон фуқароларига йирик пул маблағлари эвазига АҚШга доимий…
Ерда магнит бўрони бошланди
Олимлар пайшанба куни Ер магнит майдонидаги бузилишни қайд этишди, у аллақачон ўртача даражага етди. Бу ҳақда “ТАСС”га Амалий геофизика институти (Россия Федерацияси) хабар берди. Институт маълумотларига кўра, Ер магнит майдонининг ҳозирги бузилиши даражаси беш кўрсаткичдан иборат мониторинг шкаласи бўйича G2…
Диёра Келдиёрова номидаги дзюдо клуби очилди
Мазкур дзюдо клуби залига 4 та татами тўшалган. Унда жисмоний машқлар бажариш имконини берувчи спорт инвентарлари, кийиниш, ювиниш ва тиббиёт хоналари мавжуд. Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2028 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарликни кучайтириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига…