ЖАМИЯТ

Божхона расмийлаштируви учун қанча вақт сарфланади?

Давлат божхона қўмитаси чегара божхона постлари орқали 2019 йил давомида ҳаракатланган енгил ва юк автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви учун сарфланган умумий ўртача вақт тўғрисидаги маълумотларни Давлат очиқ маълумотлар порталида эълон қилди.

2019 йил давомида республикамизнинг чегара божхона постлари орқали жами 1 млн. 389 минг 907 та енгил ва юк автотранспорт воситалари ҳаракатланган бўлиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 22 дақиқа 59 сония сарфланган.

Жумладан;

– енгил автотранспорт воситалари 824 минг 103 тани ташкил қилиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 18 дақиқа 36 сония сарфланган;

– юк автотранспорт воситалари 514 минг 608 тани ташкил қилиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 26 дақиқа 17 сония сарфланган.

Манба: bojxona.uz