ЖАМИЯТ ИЛМ-ФАН

Сурхондарё вилоятида ”English Speaking Nation: Secondary Teacher Training” лойиҳаси бўйича тренинг бўлиб ўтди

Президентимизнинг 2020 йилдаги Олий мажлисга қилган мурожаатномасида белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан бугунги кунда бир қанча ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2020 йил 28 январь куни Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва American Councils ўртасида «English Speaking Nation: Secondary Teacher Training» лойиҳасининг «Regional Peer Mentors» дастури тақдимоти ўтказилди. Мазкур жараёнда икки навбатда жами 250 нафар инглиз тили фани ўқитувчилари ва ушбу фан методистлари иштирок этишди.

Тренингдан кўзланган мақсад келажакда ўқитувчиларни қўллаб-қувватлайдиган, инглиз тили фанини ўқитиш амалиётини яхши тушунадиган ва мактабларда мазкур фанни ўқитишни ривожлантириш учун етарлича салоҳиятли профессионал кадрларни тайёрлашдан иборат дейилади, вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати хабарида.