ИЛМ-ФАН

Шўрчилик йигит: “Туркияда ўқишимдан мақсад, ўзбек тилининг хорижликлар учун ўқитиш системасини яратиш”

“Туркияда магистратура” мавзусида Zoom платформаси орқали 23 май куни Туркияда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар томонидан онлайн мулоқот ташкил этилди. Мулоқотда асли Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидан бўлган Нуъмон Насруллаев магистратурага ўқишга кириш ва ундан кейинги таълим жараёнлари ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

Магистрант Туркияда ўқишдан асосий мақсади ўзбек тилининг хорижликлар учун ўқитиш системасини яратиш эканлигини айтади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Нуъмон Насруллаев 2019 йилда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетини тамомлайди ва 2020 йилда Истанбул Мармара университети Педогогика факультети Халқаро ва қиёсий таълим мутахассислигига ўқишга қабул қилинади. Ҳозирда ушбу университетда таълим олмоқда.

Нуъмоннинг ишларига муваффақиятлар тилаб қоламиз!

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan