ИЛМ-ФАН

ТерДу 2-курс таянч докторанти (PhD) диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди

Термиз давлат университетининг 2-курс таянч докторанти Холназаров Баходир Азамович 2019 йилнинг 26 декабрь куни Термиз давлат университети, Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари) ихтисослиги бўйича профессор Х.Тўраев илмий раҳбарлигида “Крахмал сополимерлари асосида юқори бўкувчан гидрогеллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилганлиги билан самимий табриклаймиз.