ЎЗБЕКИСТОН

Сайлов комиссияси аъзоларига иш ҳақи қачон тўланади?

Аввалроқ каналимиз орқали сайлов комиссиялари фаолиятига жалб этилган асосий иш жойига эга бўлган фуқароларга компенсация ҳамда вақтинча ишсиз бўлган ва нафақадаги фуқароларга бир марталик иш ҳақи тўловлари амалга оширилиши ҳақида ёзган эдик.

Айни шу мавзуда “бизга қачон иш ҳақи беришади” деган кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Марказий сайлов комиссияси билан боғланганимизда маълум қилишдики, ҳудудларда молиявий масалаларга масъул бўлганлар “аллақачон ҳаммага иш ҳақини тўлаб берганмиз” дея ҳисобот тақдим этишган экан.

Хушнудбек Худойбердиев